Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда шу кунгача қўлланилган вакциналар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, айни вақтгача қўлланилган вакциналар жами 26 миллион 469 минг дозадан ортиқни ташкил қилган.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 13 692 645 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 8 518 942 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 4 258 112 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 1 ноябрда Ўзбекистон бўйлаб 235 776 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 112 595 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 74 327 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 48 854 нафарни ташкил қилган.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (34 557 доза),
- Тошкент шаҳри (33 089 доза),
- Наманган вилояти (26 573 доза)банд қилган.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари эса жами эмланувчиларга нисбатан 63,8 фоизни ташкил қилган.






