1

Янгиҳаёт ва Сирдарё туманларида электр тармоқлари корхонаси манфаатларига катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

ЖИНОЯТ 02.11.2021, 12:30
Янгиҳаёт ва Сирдарё туманларида электр тармоқлари корхонаси манфаатларига катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда,  “Сувсозабонентхизмати” УК масъул шахслари электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан тумандаги кўп қаватли турар-жой мажмуасига ичимлик суви етказиб берувчи станцияга қуввати 22 кВт бўлган 6 дона сув насосларини ноқонуний улаб электр энергиясидан фойдаланилганлиги натижасида ҳудудий электр таъминоти корхонаси манфаатларига 804,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Сирдарё насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станциясида  умумий қуввати 220 кВт бўлган сув насосларидан фойдаланишда электр ҳисоблагич пломбасига қасддан шикаст етказилиб электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги оқибатида ҳудудий электр таъминоти корхонаси манфаатларига 247,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1