АсосийJamiyat

Жиззахда булоқ кўзини ёпиб ўзиники қилиб олган фуқаро жаримага тортилди

'Жиззахда булоқ кўзини ёпиб ўзиники қилиб олган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Жиззах вилояти Фориш туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари А.Ризаев ва Ф.Мустафоев томонидан "Учма"  МФЙ ҳудудидаги Абдукарим қишлоғида ўтказилган  рейд тадбирида   фуқаро А.Тишликов томонидан табиий сув объектини ноқонуний равишда эгаллаб олганлик, яъни табиий равишда ҳосил бўлган булоқ кўзини қўлбола усул билан ёпиб, сув насоси ўрнатиб олганлик ҳолати аниқланган.   

Давлат Экология қўмитасининг маълум қилган ушбу хабарга кўра, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдоринг уч баравари, яъни  810 000 су‌м жарима қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар