АсосийСПОРТ

Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Абдумалик Халаков медални нақд қилди (фото)

Шу кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида ўтаётган бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон ч...

'Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Абдумалик Халаков медални нақд қилди (фото)'ning rasmi

Шу кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида ўтаётган бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора қизғин тус олмоқда.

Бугун мусобақа доирасида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичда Ватанимиз шарафини 6 нафар чарм қўлқоп устаси ҳимоя қилишяпти. Бироз аввал -60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ярим финал йўлида россиялик ашаддий рақиби Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилди ва ишончли – 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, терма жамоамиз ҳисобида камида бронза медали нақд.

Энди Абдумалик Халаков финал йўлланмаси учун эронлик Даниал Шаҳбашга қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг 4-ноябрь куни бўлиб ўтади.

Бугун вакилларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган -48 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Нодиржон Мирзаҳмедов эса қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга имкониятни бой берди.

Бугун кечки дастурда терма жамоамиз аъзоларидан Мужибилло Турсунов (-63,5 кг вазн тоифасида), Саиджамшид Жафаров (-75 кг), Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ҳамда Лазизбек Муллажонов (+92 кг)лар ҳам чорак финал босқичида рингга кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар