Ироқнинг жануби-шарқида жойлашган Майсан вилоятида камида 290 киши оммавий заҳарланди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, одамларнинг заҳарланишига фалафел ( дуккали ўсимликлардан тайёрланган таом) тайёрлашга ихтисослашган кафелардан биридаги таом сабаб бўлган. Ҳуқуқ-тарғибот идолари эса кафе эгасини ва воқеага алоқадор сифатида яна 6 кишини қўлга олган.
Вилоят соғлиқни сақлаш департаменти матбуот котиби Муҳаммад ал-Кинонийнинг сўзларига кўра, оммавий заҳарланишга таом эмас, сувдаги инфекция сабаб бўлиши мумкин. Унинг айтишича, айни вақтда инфекциянинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш учун тегишли лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.
Барча заҳарланишдан жабрланувчилар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.