АсосийJamiyat

Қашқадарёда Ласетти ЙТҲга учради

'Қашқадарёда Ласетти ЙТҲга учради'ning rasmi

29 октябрь куни азонлаб йўлга чиққан Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Й.Ш. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида ЙТҲга учради. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Фуқаро шу куни соат 06.45 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус-Бейнау” автомобил йўлида “Қарши-Бухоро” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўлнинг 150-км.гa келганида бошқарувни йўқотди.  

Натижада йўлнинг ҳаракат қисмини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этди ва ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар