Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкентдаги Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, 3 ноябрдан 4 ноябрь соат 11:00 га қадар транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Шу муносабат билан, 1, 13, 19, 21, 22, 30, 37, 51, 67, 85-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.






