1

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

СПОРТ 03.11.2021, 16:50
Теглар: дзюдо, медаль, Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда йигитларимиз шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Чорак финалда Бразилиядан устун келган полвонларимиз ярим финалда австриялик рақибларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди. Бронза медали учун кечган беллашувда Эрон жамоаси мағлуб этилди. Афсуски, қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда австриялик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйдилар. Қайд этиш жоиз, қизларимиз 5 ўринга мўлжалланган баҳсда 3 спортчи билан юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Бу эса фойдаланилмаган 2 ўринда рақибга устунлик беради. Шундай бўлса ҳам, улар бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда 4 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида бириничи ўринни қўлга киритишган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўз тарихида юбилей 40-бор ўтказилган ушбу мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва спортчиларимизни табриклаб қолади.

Шарҳлар

Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

22.01.2022, 01:02

Хабарингиз бор, 21-январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабабли ушбу ўйин қолдирилди. Бу ҳақда ЎФА...
Япония - Ўзбекистон учрашуви бекор қилинди

07.01.2022, 20:06

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Токио шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилган эди. ЎФА матбуот хизмати хабар қилишича, учрашув бекор қилинган. Бунга...
Ўзбекистон миллий жамоасининг Японияга қарши ўйин учун таркиби маълум

27.12.2021, 23:41

Ўзбекистон миллий жамоаси 2022 йилнинг 21 январь куни Токио шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Японияга қарши ўтадиган ўртоқлик...
Дзюдо. Спортчиларимиз Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 9та олтин медалга эга бўлди

03.12.2021, 21:53

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.  Икки кун давомида қитъамизнинг 16 давлати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1