АсосийDunyo

"Толибон" Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади

'"Толибон" Афғонистонда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади'ning rasmi

“Толибон” харакати мамлакатда юзага келган оғир иқтисодий вазият туфайли муомалада бўлган хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

“Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар барча афғонлар фақат Афғонистон валютасидан фойдаланишни талаб қилади. Ислом Амирлиги барча фуқаролар, жумладан, дўкон эгалари, тадбиркорлар молиявиий операцияларда афғон валютасидан фойдаланишда давом этишини ва чет эл пул бирлигидан воз кечишни буюради”, - дея хабар берган Мужоҳид. 

Маълум қилинишича, қоидабузарлар жавобгарликка тортилади. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар