Sevimli

“Насаф” иштирокидаги қолдирилган ўйинлар қачон ўтказилиши маълум қилинди

СПОРТ 03.11.2021, 17:33
Теглар: Насаф, Суперлига
“Насаф” иштирокидаги қолдирилган ўйинлар қачон ўтказилиши маълум қилинди

ОФК Кубоги финалига қадар этиб келган “Насаф” футбол клубининг Cоcа-Cола Суперлига доирасидаги “Сурхон” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши учрашувлари бошқа саналарга қолдирилганди. 

ЎзПФЛ мавсум чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанесга мурожаат билан чиқди ҳамда ФИФА кунлари вақтида “Насаф” иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш масаласида келишувга эришди. Натижада биз Суперлиганинг сўнгги икки тури ҳамда Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги доирасидаги қолган учрашувларни ўз вақтида ташкил этиш арафасидамиз. Юқоридаги икки қолдирилган учрашув ФИФА кунларида ўтмаса, сўнгги тур беллашувлари бир вақтда бўлиб ўтиши шартлигидан келиб чиқиб, мавсумни якунлаш янада чўзилиб кетиши мумкин эди.  

Демак, 19-турдан ўрин олган “Сурхон” — “Насаф” учрашуви 11-ноябр куни, 24-тур учрашуви бўлган “Насаф” — “Қўқон-1912” ўйини эса 15-ноябр куни ўтказилади. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вазиятни тўғри тушунгани учун миллий терма жамоа бош мураббийига ўз миннатдорчилигини билдиради.  

19-тур

11-ноябр, пайшанба

15:00 СУРХОН — НАСАФ

24-тур

15-ноябр, душанба  

 

16:00 НАСАФ — ҚЎҚОН-1912.

Шарҳлар

Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан янги шартнома имзолади

26.01.2022, 23:12

Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан...
"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

07.01.2022, 23:27

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олган барча жамоалар номини маълум қилди. ОФК Чемпионлар Лигасидаги иштирокини плей-оффдан бошлайдиган Қаршининг «Насаф» жамоаси гуруҳ босқичига...
"Насаф" Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди

04.12.2021, 18:25

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасидан “Насаф” майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай,...
"Олимпик” Суперлигага йўлланма олди

02.12.2021, 19:42

Про-лигада 3-ўринни эгаллаган “Олимпик” ҳамда Суперлигада 12-ўрин билан чекланган “Машъал” ўтиш баҳсида ўзаро беллашди. Тошкентда бўлиб ўтган қарама-қаршиликда дастлаб “Машъал” футболчилари ҳисобни очди. Кейинчалик эса “Олимпик”...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10850.10
USD -15.84
11344.86
EUR 11.68
198.99
RUB -8.28
1