Жаҳонни соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, ўтган ҳафта давомида дунёда 3 миллиондан ортиқ одам коронавирусдан касалланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, коронавирус туфайли 50 мингдан зиёд киши вафот этган. Инфекция билан касалланганлар сони 3 фоизга ўсган, Вафот этганлар сони 8 фоизга ошган.
Маълум бўлишича, касалликни юқтирганларнинг 60 фоизи европаликлар, Етти кун ичида беморлар сони 6 фоизга, Aмерикада - 3 фоизга, Тинч океанининг ғарбий қисмида - 2 фоизга ошди.