Ижтимой тармоқларда Самарқанд аеропорти яқинида “снос”га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари пайтида тупроқ остидан қадимий қабр тошлари топилгани ҳақида хабар тарқалган.
Маданий мерос агентлиги мазкур хабарга муносабат билдирди. Келтирилишича, Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари жойга бориб вазиятни ўрганишган.
"Самарқанд халқаро аеропорти МЧЖ ҳодимлари маълумоти асосида аеропорт ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида олдинги дала ҳовлилар ўрнида аниқланган қабр тошлар Самарқанд археология институти ва СамДУ Тарих факултети ҳодимлари томонидан бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 см.ли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани ва тошнинг усти ва ён томонларида “Бақара” сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлди. Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақламаганлиги шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.
Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда “Оқила биби” деган ёзув ёзилганлиги аниқланди. Иккинчи қабртош ҳам сандиқ шаклида бўлиб, қора мармар тошдан ишланган, унда ҳижрий 1049 (1659) йил санаси битилган, ўлчами 116х37х25 см. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабали ҳозирча бу борада маълумот мавжуд эмас. Aйни вақтда тадқиқот ишлари давом етмоқда. Қабртошлар Самарқанд халқаро аеропорти МCЖ томонидан Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди, тадқиқот ишлари давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги томонидан ўрганишлар якуни бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз", дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган қизларнинг эрта никоҳи ва ҳомиладорлиги ҳолатлари ҳақида хабар бермаган шахсларга ҳам жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.