Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, бу учун фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Таъкидланишича, ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилади.
Мурожаат учун:
Қорақалпоғистон – 55 102-53-32, 55 102-53-34; Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 223-90-65, 72 223-90- 66; Қашқадарё – 97 293-27-52, 97 770-04-92; Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27; Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00; Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 70 202-06-20;
Фарғона – 73 244 40 01;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент ш. – 71 236-30-40.
Шунингдек, +998 (71) 202-33-55 (ички рақамлар: 40, 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.






