Sevimli

Бухорода янги меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 04.11.2021, 11:35
Теглар: меҳмонхона
Бухорода янги меҳмонхоналар фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятида бир кунда икки янги меҳмонхона очилиш маросими бўлиб ўтди, яъни Когон туманида "Poykent Bukhara" ва Бухоро шаҳрида "Garden Plaza" меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди. 

Вазирлик хабарига кўра, масъуллар сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш натижасида мамлакатимизга хусусан, Бухорога келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони йилдан-йилга кескин кўпайиб бораётганини мамнуният билан таъкидлашган.

Қайд этилишича, биргина 2019 йилда вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 3,6 миллион нафар, хорижий туристлар сони 600 минг нафардан ортиб, аввалги йилларга нисбатан 2,5-3 бараварга кўпайган.

Маълумотга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг рўпарасида қад ростлаган "Poykent Bukhara" шу номли меҳмонхоналар тармоғининг 4-меҳмонхонаси ҳисобланади. Ҳам миллийлик, ҳам замонавий элементларни ўзида уйғунлаштирган ушбу меҳмонхонада эндиликда сайёҳлар учун қўшимча 104 та хона ва 250 ўрин яратилган. Шунинг баробарида 50 дан ортиқ йигит-қиз муқим иш билан таъминланди.

Бухоро шаҳридаги "Garden Plaza" меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирокчилар томонидан давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан туризм соҳасидаги инвесторларга янги қурилган 3 юлдузли тоифага ва 50 хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхонанинг ҳар бир хонасига 40 млн сўм ҳамда 4 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхонанинг ҳар бир хонасига 65 млн сўмдан субсидия ажратилиши тадбиркорлар учун имкониятлар эшигини очиб бераётгани қайд этилган.

Маълумот учун ушбу меҳмонхонада ётоқ хизматидан ташқари 300 кишига мўлжалланган 2 та замонавий ресторан, 60 кишига мўлжалланган очиқ ҳаводаги ресторан, сузиш ҳавзаси, сауна, конференция ва музокаралар зали, биллиард, стол тенниси, фитнес  зали хизматларининг ҳам йўлга қўйилган. Лойиҳа қиймати 25 млрд. сўмга тенг меҳмонхона очилиши натижасида сайёҳлар учун қўшимча 72 та хона 150 та ўрин, шунингдек, 50 нафар туризм соҳаси мутахассислари учун янги иш ўрни яратилган.

Шарҳлар

Мисрдаги меҳмонхоналарнинг бирида 40 нафар россиялик сайёҳ заҳарланди

31.10.2021, 16:10

Мисрнинг Хургада курор шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 40га яқин россиялик сайёҳлар заҳарланди. Бу ҳақда мамлакат туризм палаталари федерациясига таянган ҳолда ТАСС хабар берди. Қайд этилишича, заҳарларганларнинг барчасида...
Юртимизда меҳмонхоналарга субсидия бериш қанча муддатга узайтирилгани маълум қилинди

02.04.2021, 17:08

Республикада уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналарни субсидиялаш муддати 2023 йил 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ҳуқуқий ахборот»  каналида хабар берилди.Маълум қилинишича,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29.01° ясно
Валюта курси
11150.14
USD -15.78
11567.16
EUR -75.54
172.50
RUB 2.42
1