Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларидаги хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўртасида россиялик иш берувчилар вакиллари иштирокида танловлар ўтказилмоқда.
Бугун, Амур ўлкасидаги "ПСП" қурилиш ташкилоти томонидан космодром объекти қурилишидаги бўш иш ўринлари бўйича Уйчи туманида ўтказилган танловда 120 нафар фуқаро иштирок этди.
Ташқи миграция агентлигининг маълум қилишича, танловлар бугун вилоятнинг Учқўрғон ва Норин туманларида ҳам ўтказилади.






