АсосийJinoyat

Қашқадарё ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербург шаҳри ҳудудидан ушланди

'Қашқадарё ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербург шаҳри ҳудудидан ушланди'ning rasmi

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Шахрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Темирчи қишлоғида яшовчи Р.З қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Р.З. Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри ҳудудидан ушланди.

Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар