АсосийJamiyat

"INFOLIB UZBEKISTAN-2021" Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

'"INFOLIB UZBEKISTAN-2021" Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди'ning rasmi

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "INFOLIB UZBEKISTAN-2021" Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар дастурини ёритишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва етакчи ахборот-кутубхона муассасалари вакиллари, китобхонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда китобхонликни оммалаштириш ва мутолаани тарғиб қилиш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

8-12 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган китобхонлик ҳафталиги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ахборот-кутубхона марказларида бўлиб ўтади. Ҳафталик 45 га яқин тадбирни ўз ичига олган.

Ҳафталик ахборот маданияти даражасини ошириш ва республиканинг маданий меросини асраб-авайлаш, мутолаани оммалаштириш, фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишда Интернет имкониятларини ошириш, замонавий инновацион ва таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, аҳолининг турли тоифаларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини ошириш каби республика ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг долзарб жиҳатлари бўйича мутахассислар учун фикр ва тажриба алмашиш майдончаси бўлиб хизмат қилади.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. 

Бошқа янгиликлар