1

ОФК кубоги финали олдидан Рўзиқул Бердиев жамоасининг мақсади ва рақиб борасида қандай фикр билдирди?

СПОРТ 04.11.2021, 20:56
Теглар: Насаф, Рўзиқул Бердиев
ОФК кубоги финали олдидан Рўзиқул Бердиев жамоасининг мақсади ва рақиб борасида қандай фикр билдирди?

ОФК Кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири Умар Эшмуродов иштирок этишди.  

Рўзиқул Бердиев:  

- Эртага бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келмади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам борини бериб майдонда ҳаракат қилади.  

Рақиб жамоани яхши ўргандик. Рақиб – жуда шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Анча тартибли ўйнайди. Йигитларга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик.  

Балки иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Қандай қийинчилик бўлса-да биз финал учрашувида жуда яхши ўйнаган ҳолда асосий мақсадимизга етишга ҳаракат қиламиз.  

Финал – битта ўйиндан иборат. Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол урилганлиги каби рақамлар ва статистикалар биз тарафимиздадир. Лекин олдинги ўйинлар натижаларини унутган ҳолда бор эътиборни олдиндаги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз.  

Умар Эшмуродов:  

- Эртага мухлисларимизни, халқимизни чиройли ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз ва боримизни берамиз.

Шарҳлар

Қашқадарё ҳокими “Насаф” футбол клубига 500 млн. сўм тақдим этди (видео)

15.12.2022, 13:02

Қарши шаҳрида “Насаф” ва “Севинч” ПФК жамоаларини жорий йилда қўлга киритган ютуқлари билан тақдирлаш маросими ўтказилди.Қайд этилишича, жорий мавсум “Насаф” футбол клуби тарихида ўчмас из...
Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан янги шартнома имзолади

26.01.2022, 23:12

Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан...
"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

07.01.2022, 23:27

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олган барча жамоалар номини маълум қилди. ОФК Чемпионлар Лигасидаги иштирокини плей-оффдан бошлайдиган Қаршининг «Насаф» жамоаси гуруҳ босқичига...
Рўзиқул Бердиев 2021 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

25.12.2021, 18:45

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига муносиб деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1