"Ўзгидромет" бугун, 5 октябрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 3-8° илиқни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ 2° илиқ бўлади.






