АсосийJamiyat

Касалликлар сони ошди: кеча Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 300га яқинлашди, 5 нафар кишида пневмония аниқланди

'Касалликлар сони ошди: кеча Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 300га яқинлашди, 5 нафар кишида пневмония аниқланди'ning rasmi

2021 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187381 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 25 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 79 нафари Тошкент вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,

🔹Андижон вилоятида 19 нафар,

🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,

🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,

🔹Наманган вилоятида 2 нафар,

🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,

🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,

🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,

🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,

🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,

🔹Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183305 (+248) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1334 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар