АсосийJamiyat

Ҳудудгаз бир ойда аҳоли истеъмолчиларидан 21,7 миллиард сўм пул маблағи ундирди

'Ҳудудгаз бир ойда аҳоли истеъмолчиларидан 21,7 миллиард сўм пул маблағи ундирди'ning rasmi

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупсияга қарши курашиш сиёсатини амалга ошириш ҳамда Филиалнинг бошқа тегишли бўлимлари масъул ходимлари томонидан жойларда доимий назорат - текширувлари ўтказилиб, истеъмол қилинган табиий газ учун мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт”газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таҳлилларга кўра, аксарият қарздор истеъмолчилар тўлов интизоми ва маданиятига тўлиқ риоя этмасликлари натижасида салмоқли миқдордаги қарздорликлар юзага келмоқда.

Бу каби ҳолатлар ҳақида, “Жисмоний шахсларга табиий газни етказиб беришни назорат қилиш” бўлими мутахассиси Даврон Давиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аксарият истеъмолчилар ҳануз энергия ресурслари жумладан, истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш зурурлиги ва бу борадаги давлатимизнинг бир неча меъёрий ҳужжат ҳамда тартибларининг мазмун - моҳиятини тўлиқ англаганларича йўқ. Шу мақсадда, ҳар бир аҳоли истеъмолчиларининг хондонларига кириб борар эканмиз, аввало, қарздорликни олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари доирасида тушунтириш ишларини олиб борамиз. Қолаверса, қарздорликни камайтириш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашувларда қарздорликни камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўлов интизомига риоя қилиш бўйича зарур маълумотлар берилмоқда. Ўтказилган суҳбатлар давомида қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни тармоқдан узмаслик, норозичилик кайфиятларига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари, вакиллари, фаоллари ўзларига бириктирган ҳудудлардаги истеъмолчиларни табиий газдан қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда уни бартараф этиш, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда тармоқдан узилиши, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳаққининг икки баробари миқдорида тўлов амалга ошириши тўғрисида огоҳлантиришлар берилиши йўлга қўйилди". 

Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳоли истеъмолчиларидан 21,7 миллиард сўм пул маблағи ундирилган. Дебитор қарздорлиги бартараф этилмаган табиий газ истеʻмолчиларига жами 134 487 та огоҳлантириш смс хабарномалари юборилган бўлиб, огоҳлантириш хатлари талабларини бажармаган жами 4 485 та истеʻмолчилар тармоқдан узилган ҳамда қарздорлик бартараф этилгач, қайта уланган. Бир миллион сўмдан юқори қарздордорлиги бўлган истеʻмолчиларнинг қарзини бартараф қилиш мақсадида 615 нафар яъни 1,2 миллиард сўмлик истеʻмолчиларнинг ҳужжатлари Фуқаролик судларига тақдим этилган.

 Бугунги кунда табиий газ учун тўловларни амалга оширишда жойлардаги тўловларни қабул қилиш пунктларидан ташқари, “Cлиcк”, “Пайме”, “Упай”, “Осон” ва “Пайнет” каби оммавий электрон тўлов иловалари орқали уйларидан туриб ишлатилган табиий газ учун ҳисоб - китобларни амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.

    Бошқа янгиликлар