Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, кеча - 3 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Нексия автомобилида портлаш юз берди.
Туманнинг «Аннарўз» маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб бораётган Чироқчи тумани «Сувлиқ» маҳалласида яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган Х.Н бошқарувида бўлган «Нексия» автомашинасида ўрнатилган метан газ баллонида ёрилиш (портлаш) содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бироқ, ҳайдовчи ва «Сувлиқ» маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган йўловчи Б.Б лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Содир бўлган вазият бўйича қутқарув хизматига мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






