АсосийDunyo

Нигерияда террорчилар туфайли ҳалок бўлган ўқитувчилар сони маълум қилинди

'Нигерияда террорчилар туфайли ҳалок бўлган ўқитувчилар сони  маълум қилинди'ning rasmi

Нигериянинг шимоли-шарқидаги Адамава, Борно ва Йобе штатларида террорчилар туфайли кўплаб ўқитувчилар ҳалок бўлган. Бу ҳақда Leadership нашри хабар берди. 

Мамлакатнинг ривожлантириш коммиссияси директори Муҳамммад Алкалий хабар беришича, охирги 11 йил ичида мазкур штатларда 2300га яқин ўқитувчи ўлдирилган. Бундан ташқари, 19 мингдан ортиқ ўқитувчилар яшаш жойларини тарк этган. 2014 йилдан буён 1500та мактаб буткул йўқ қилинган.

Аввалроқ мамлакат президенти Муҳаммаду Бухороий ҳам 12 миллиондан ортиқ ўқувчи болалар террорчилар туфайли мактабларга боришдан бош тортаётганлигини маълум қилган эди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар