Уч йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Бош вазир кубоги” мусобақасида бу йил 43 та жамоа иштирок этмоқда. Бугун, 5 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” клубининг ўқув-машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги-2021” турнири старт олди.
1/16 финал ўйинларига йўлланма олиш учун 22 та жамоа куч синашди ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – Таълим маркази 2:2 (Пен.серияси 2:4);
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги 0:7;
3. Олий Мажлис Сенати – Энергетика вазирлиги 1:2;
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – АОКА 0:3;
5. Мактабгача таълим вазирлиги – Агро марказ 0:8;
6. ЎзЛиДеП – ЎзА 2:2 (Пен. серияси 3:1);
7. Агроинспекция – Давлат статистика қўмитаси 6:3;
8. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги – Молия вазирлиги 0:3 (техник ғалаба Молия вазирлигига);
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги 5:0;
10. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Маданият вазирлиги 1:0;
11. Ёшлар ишлари агентлиги – Халқ таълими вазирлиги 4:1.
Эртага мусобақанинг 1/16 финал ўйинлари бошланади. Ушбу босқичнинг дастлабки баҳси Туризм ва спорт вазирлиги ва Таълим маркази жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.







