Фарғона вилоятида Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди. Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди.
Фарғона вилояти Фурқат туманида А376 Қўқон — Жиззах автомобиль йўлининг 10 км да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Замон» дастурига асосланиб, "Газета" хабар берди.
Nexia-2 автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» автомашинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида, яна 2 киши шифохонада вафот этди. Қолган 3 нафар фуқаро шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Айни дамда ушбу ЙТҲ юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






