"Ўзгидромет" 6 ноябрь куни бўлиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача кўтарилади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Бироз чангли ғубор бўлади. Кундузи 8-10° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






