АсосийJamiyat

Чангли ҳавода нима қилиш керак? Мутахассис маълумот берди

'Чангли ҳавода нима қилиш керак? Мутахассис маълумот берди'ning rasmi

4 ноябрдан буён Ўзбекистонда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилмоқда. Ҳаво таркибидаги  чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик - деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантирди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

• Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;  

• Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;  

• Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

• калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

• кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш; устки кийимларни (костюм, плащ, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш.

• ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

• кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак  дамламасини ичиш;

• ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш; суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:  

• уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;    

• чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни  чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар  ва бошқалар); юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.  

• чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар  ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;  

• оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ  ювиб қўйиш керак;

• хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш:  ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.

Феруза САЛОМОВА, профессор

Тиббиёт академисининг Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси мудири

    Бошқа янгиликлар