Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 11-октябрь куни соат 20.10 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари гиёҳванд модда сақлаётган фуқаро аниқланган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Сариосиё туманининг “Гулобод” маҳалласи ҳудудида , Денов туманида яшовчи, С.Баҳром (исм-шарифлар ўзгартирилган) тўхтатилиб ёнлари кўздан кечирилганида, унинг ёнидан 1 дона гугурт қутисига қадоқланган соф вазни 4,62 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
19-октябрь куни С.Баҳромга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






