Кеча, 5 ноябрь куни Германия канцлери Ангела Меркел сиёсатдаги улкан ютуқлари учун Валтер Ратенау номидаги мукофот билан тақдирланди.
Канцлерга мукофотни австралиялик тарихчи Кристофер Кларк топширди.
Мукофот Валтер Ратенау — немис сиёсатчиси, саноатчи, Веймар Республикасининг ташқи ишлар вазири шарафига таъсис этилган. Бугунга қадар ушбу фахрий нишон билан Шимон Перес, Хиллари Клинтон, Доналд Туск каби сиёсатчилар тақдирланган.
Ангела Меркел 2005 йилдан буён Германия канцлери бўлиб фаолият юритмоқда. Шунингдек, у Христиан Демократик Иттифоқи (CДУ) раҳбари бўлган. 2018 йилнинг декабрида Меркел 2021 йилда ваколат муддати тугаганидан кейин сиёсатдан кетишини ва Бундестагга сайловларда қатнашмаслигини маълум қилган эди. Канцлер ўз қарорини ёш сиёсий лидерларга имконият беришни хоҳлаётгани билан изоҳлаганди.
26 октабрь куни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Меркелга истеъфога чиқиш тўғрисида билдиришнома топширган. У ГФР янги вазирлар маҳкамаси шаклланмагунча ўз фаолиятини давом эттиради.
Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади






