5 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 777 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 164 539 нафарни,
2-босқич эмланганлар 72 326 нафарни,
3-босқич эмланганлар 48 912 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 546 701 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 14 273 313 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 8 819 340 нафарни,
3-босқич эмланганлар 4 454 048 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Тошкент шаҳри (40 418 доза),
Самарқанд вилояти (39 493 доза),
Фарғона вилояти (29 669 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 66,5 фоизни ташкил қилмоқда.






