Кеча Ўзбекистонда 285 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 2 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади
2021 йил 5 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187666 (+285) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 22 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 18 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 26 нафари Фарғона вилоятида,
- 26 нафари Хоразм вилоятида,
- 55 нафари Тошкент вилоятида,
87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
- Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 21 нафар,
- Бухоро вилоятида 2 нафар,
- Жиззах вилоятида 7 нафар,
- Наманган вилоятида 25 нафар,
- Самарқанд вилоятида 23 нафар,
- Фарғона вилоятида 23 нафар,
- Хоразм вилоятида 29 нафар,
- Тошкент вилоятида 57 нафар,
Тошкент шаҳрида 120 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183612 (+307) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1336 нафарни ташкил қилди.





