Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига хабар беришича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўралган.