Ҳиндистонда сўнгги икки кун ичида камида 24 киши қалбаки спиртли ичимликлар истеъмол қилиб вафот этган. Бу ҳақда Times of India хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат ташаббуси билан Бихар штатининг икки туманида спиртли ичимликлар сотиб олиш расман тақиқланган. Шундай бўлса-да, вафот этганларнинг аксарияти шу туманда кузатилган.
Шунингдек, Ғарбий Чампаранда 8 киши, Гопалганжда эса олти киши қалбаки спиртли ичимликлар туфайли ҳалок бўлган.
Спиртли ичимликлар савдосига қарши кураш бўйича вазири Сунил Кумарнинг маълум қилишича, бу йил Бихарда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари туфайли 40 киши ҳалок бўлган.
“Ҳозирда спиртли ичимликлар туфайли ҳалок бўлганларнинг сони ортиб кетмаслик учун жиддий чоралар кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.