1

Самимий қутловлар: Хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли жамоат арбоблари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда

ЖАМИЯТ 06.11.2021, 23:26
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Табрик
Самимий қутловлар: Хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли жамоат арбоблари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда

Мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Шавкат Мирзиёевни самимий қутлади.

"Ўзбекистон Республикаси халқининг фаол қўллаб-қувватлаши билан Президент лавозимига муваффақиятли қайта сайланганингиз билан Сизни самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Сизнинг моҳирона раҳбарлигингизда Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини давом эттиришига ишонаман.

Президент сифатида фаолиятингизнинг иккинчи муддати давомида Сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашимизга умид қиламан.

Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман.

Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига эса абадий равнақ тилайман"-дейди Корея Республикаси Президенти.
 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Шавкат Мирзиёевни табриклади. 

"Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланганингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз.

Сиз билан, шу жумладан БМТнинг мамлакатингиздаги жамоаси ҳамда Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази орқали бизларни қизиқтирган масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.

БМТ глобал хатарларни биргаликда бартараф этишда, шу жумладан халқаро тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт масалаларида Ўзбекистоннинг кўмагига ва қатъий интилишига таянишда давом этади", - деди БМТ бош котиби.


Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳам мамлакатимиз раҳбарига ўз тилакларини билдирди. 

"Япония ҳукумати ва халқи номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси лавозимига қайта сайланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро маконни барпо этиш доирасида Япония биз учун муҳим стратегик ҳамкор бўлган Ўзбекистон билан шерикликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

Япония Ўзбекистоннинг мамлакатни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ва Сиз, Жаноби Олийларининг раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган расмий ташрифингиз давомида эришилган барча келишувлар ва қўшма лойиҳаларни бундан буён ҳам биргаликда амалга оширишимизга умид билдираман.

Келгуси йилда дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаймиз. Умид қиламанки, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда янада ривожланади.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса бардавом равнақ тилайман", - деди Япония Бош вазири.
 

Франция президенти Эммануэль Макрон сайловларда ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевни чин қалбдан табриклашини маълум қилди. 

"Сиз Ўзбекистон Президенти юксак лавозимига қайта сайланган куннинг эртасига катта мамнуният билан самимий қутловларимни йўлламоқдаман. Ушбу лавозимдаги фаолиятингизни Франциянинг дўсти ҳисобланган ўзбек халқи манфаатлари йўлида амалга оширишда Сизга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Қайта сайланганингиз кейинги беш йилда Сизнинг раҳбарлигингизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошланган муҳим ислоҳотлар самараси янада юксалишига умид қиламан.

Ишончим комилки, 2018 йилда Францияга амалга оширган ташрифингиз туфайли ҳамкорлигимизга бағишланган суръат сақланиб қолиб, Президент лавозимидаги фаолиятингизнинг иккинчи муддати икки томонлама муносабатларнинг барча – сиёсий, маданий ва иқтисодий йўналишларида янада ривожланади.

Афғонистондаги таҳликали вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни 30 август куни ўтган суҳбатимизда кузатилган ўзаро англашув ва ҳамкорлик руҳида давом эттириш айниқса муҳимдир.

Шунингдек, Франция ва Ўзбекистон глобал иқлим, саломатлик ва иқтисодий тараққиёт каби тобора долзарб тус олаётган масалаларга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида бу борадаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттиришига умид қиламан.

Энг эзгу тилакларимни изҳор этарканман, Сиз, Президент жанобларига бўлган юксак эҳтиромимни билдираман", - деди Франция президенти.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1