АсосийJamiyat

Ўзбекистонда эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни эгаллаган ҳудудлар маълум қилинди

'Ўзбекистонда эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни эгаллаган ҳудудлар маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, Самарқандда бир кунлик эмлаш кўрсаткичи 50 минг дозадан ошди, дея хабар бермоқда ССВ.

 Маълум қилинишича, 6 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 298 831 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 177 180 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 73 150 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 48 501 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 845 532 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 14 450 493  нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 8 892 490 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 4 502 549 нафарни ташкил қилди.

 

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (52 901 доза),
  • Тошкент шаҳри (41 641 доза),  
  • Фарғона вилояти (28 125 доза) банд қилди.

 

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 67,4 фоизни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар