АсосийSport

Россияда футбол ўйини отишма билан якунланди

'Россияда футбол ўйини отишма билан якунланди'ning rasmi

Россиянинг Красноярск шаҳрида футбол турнири ўтказилаётган вақт ўйинни кузатиб ўтирган мухлис17 ёшли футболчини отиб ташлади, деб хабар бермоқда НГС24 га таяъниб РИА Новости.

Маълумотга кўра, воқеа мактаб жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган турнир вақтида, "Изумруд" спорт саройида содир бўлган. 

Таъкидланишича,  ўйин давомида футболчилардан бирининг отаси рақиб жамоага бақириб, қўпол сўзларни сўзлай бошлаган. Шундан сўнг, ўзини бошқара олмай тўппончадан ўқ узади.

Ўйинчилардан бирининг сўзарига кўра, ўқ жамоадошларининг елкасига қарата травматик тўппонча орқали узилган. 

Шунингдек, спорт мажмуаси ходимларидан бири ҳолатга қуйидагича изоҳ билдирган.

"Бу ўйин вақтидаги ҳис-туйғуларни бошқара олмаслик деб биламан. Бизда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлмоқда, илгари ҳеч қачон бу вазиятга учрамаганмиз. Лекин улар тўппонча ичида ўқотар қурол эмас, резина ўқлар бўлган, дейишади. Биз ўзимиз ҳам ҳали кўп нарсани билмаймиз", - дейди у.

Хабарга кўра, ўсмир жиддий жароҳат олмаган – у касалхонага етказилган ва тез орада уйига жўнатилган. 

    Бошқа янгиликлар