1

Бухорода қўлбола мосламалар билан ноқонуний ёғ ишлаб чиқарганлар аниқланди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 07:38
Бухорода қўлбола мосламалар билан ноқонуний ёғ ишлаб чиқарганлар аниқланди

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Қассобон маҳалласида яшовчи Ш.З. ўз ҳовлисида қўлбола усулда тайёрланган мойжувоз ускунаси ёрдамида қонунга хилоф равишда чигитдан олинадиган ёғ махсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. 

Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 Қайд этилишича, тадбир давомида унинг хонадонидан 1 дона қўлбола мойжувоз ускунаси, 40 килограмм пахта чигити, 174 литр мойжувозда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва 270 килограмм кунжара ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 

"Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда фуқаро Ш.З.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1