Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кириш учун абитуриентлар танловини эълон қилди.
С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича (бакалавр даражаси) ВГИКга ўқишга кириш учун абитуриентлар танлови (2022-2023 ўқув йили) эълон қилинмоқда:
1. Кино ва телевидение рассоми, комбинацияланган съёмкалар рассоми («Рассомлик санъати» мутахассислиги бўйича);
2. Мультипликацион фильмлар рассоми («Графика» мутахассислиги бўйича).
3. Овоз режиссёри
Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитуриентлар ВГИК талабалари қаторига киради ва Москва шаҳрига ўқишга юборилади. Ўқиш, турар жой (ётоқхона), йўл ҳаражатлари (авиачипта) учун тўлов Кинематография агентлиги ва «Россотрудничество» агентлиги ҳисобидан амалга оширилади.
Ўқишга кириш учун мажбурий шартлар:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш
2. Рус тилини аъло даражада билиш ва эркин сўзлаша олиш. Кириш имтиҳонлари ва ўқиш жараёни рус тилида бўлади.
3. "Россотрудничество" агентлигининг сайтида рўйхатдан ўтиш ва бу ҳақда ВГИКнинг Тошкентдаги филиалига почта орқали хабар бериш.