1

Қашқадарёда ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 14:27
Қашқадарёда ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда "Дарё" Бош прокуратура ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 2021 йил 1 ноябрь куни соат 19:20 да Ғузор туман прокуратурасига туман ИИБ навбатчилик қисмидан воқеа ҳақида хабар келиб тушган. Хабарда туманнинг "Пачкамар" МФЙ, Пачкамар қишлоғидаги эски гипс тош конидан ёши 30-35 ларда бўлган эркак жасади топилгани маълум қилинган.

"Шахси номаълум мурда оёқлари жуфт қилинган ҳолда тўпиқ соҳаси, сон соҳаси ва кўкрак соҳасидан сим билан иккала қўллари орқага қайрилиб боғланган, куйиш жароҳатидан вафот этган ҳолда топилган", — дейилади ахборотда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Ғузор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Тезкор-суриштирув давомида шахси номаълум мурда Ғузор тумани "Совлиғор" маҳалласида яшовчи 38 ёшли Э.А. экани, ушбу жиноятни содир этган фуқаро эса унинг 43 ёшли акаси Э.К. экани маълум бўлган.

Маълум қилинишича, марҳум Э.А. маст ҳолда доимий равишда онаси С.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келган. 31 октябрь куни соат 14:00 да маст ҳолда онаси билан яна жанжаллашиб, уни ҳақоратлаб уйдан чиқиб кетганини эшитган аканинг жаҳли чиққан. У укаси шу қишлоқдаги чойхонада синфдошлари билан спиртли ичимлик ичиб ўтирганини билиб, чойхонага бориб, укасини ўзининг бошқарувида бўлган "Gentra"да уйига олиб келган.

«Сўнгра уни уриб, қўл ва оёқларини сим билан боғлаб, шу куни соат 22:00 да укасини қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг автомашинаси юкхонасига жойлаб, Ғузор тумани Пачкамар қишлоғидаги адирликка олиб бориб, устига бензин сепиб ёқиб юборган ва қасддан ўлдирган», — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1