Бугун, 8 ноябрь куни халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Қобул Турсунов лавозимидан олингани ҳақида хабар берилган эди.
Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, давлат раҳабарининг тегишли фармонлари билан Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгач, Нормат Тўлқунович Турсунов янги ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Турсунов Нормат Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.






