1

Тошкентда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 311 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 16:41
Тошкентда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 311 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туман ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг қозонхонасига 4 дона иситиш ускуналарини ўрнатиб, ноқонуний равишда газдан фойдаланилганлиги оқибатида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 311,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1