Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда портлаш содир бўлгди. Бунинг оқибатида бир қанча инсонлар ҳалок бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Қозоғистон Президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди:
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.






