АсосийDunyo

Ироқ пойтахтида кучли портлаш юз берди

'Ироқ пойтахтида кучли портлаш юз берди'ning rasmi

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг марказий қисмида кучли портлаш юз берганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Alsumaria телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, автомобилга ўрнатилган бомба портлаб кетган. Воқеа хорижий элчихоналар ва давлат идоралари жойлашган Эль-Каррада яқинида содир бўлган. Ҳозирча портлаш оқибатлари ва зарарлари борасида маълумот берилгани йўқ. 

Аввалроқ Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимийга Бағдод шаҳрида суиқасд уюштирилганди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар