Жорий йилнинг 8-ноябр куни тушдан кейин "Навоий" халқаро аеропортига Россия IFly авиакомпаниясининг Навоий – Москва ва Навоий – Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари билан парвоз қилиш ниятида йўловчилар кела бошладилар. Бироқ, бу рейслар жадвалда мавжуд эмас эди.
Йўловчиларнинг сўзларига қараганда, улар авиачипталарни Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган "Восток Бухоро" компаниясининг турли филиалларидан сотиб олганлар. Маҳаллий вақт билан соат 18:00да аеропортда 200 киши тўпланган.
"Навоий" аеропорти ходимлари чипталарни сотган компания билан боғланиб, йўловчиларга барча зарур маълумотларни тақдим этишни ва мавжуд вазиятни ҳал этишни талаб қилдилар. Компания вакиллари барча йўловчилар чипта учун пулни қайтариб беришларини айтди. Айни пайтда йўловчилар аеровокзал биносидан чиқиб кетишмоқда.