АсосийJamiyat

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

'Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди'ning rasmi

Тикувчилик соҳасида (сочиқ тикиш) етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган аёллар Япония давлатидаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • 18-35 ёшда бўлиши;
  •  6 ойлик иш тажрибасига эга бўлиши;
  •  зарарли одатларга эга бўлмаслиги;
  •  япон тилини базавий даражада билиши;
  •  иш вақти: 5 кун 8 соатдан.
  •  иш ҳақи: 1 ойлик тайёргарлик курси даврида 60 минг япон йени (525 АҚШ доллари), 2-ойдан 122,091 япония йени (1068 АҚШ доллари), барча солиқлар ва уй-жой тўловларини ҳисобга олган ҳолда.

Йўл харажатлари (икки томонлама авиачипта) иш берувчи томонидан қопланади.

Рўйхатдан ўтиш ва бирламчи талаблар билан танишиш

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига +998 71 202-33-55 (ички рақам: 66 ва 17) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар