АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги Олмалиқда аёлга қўл кўтарган "ҳарбий ходим" бўйича қўшимча маълумот берди

'Мудофаа вазирлиги Олмалиқда аёлга қўл кўтарган "ҳарбий ходим" бўйича қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.

Шундан сўнг видеодаги ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олингани  айтилди.

Мудофаа вазирлиги Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берди. 

Унга кўра, вазирлик тизимидаги ҳеч бир ҳарбий хизматчи бу каби босимларни ўтказишга уринмаган. Ўзини ёлғондан вазирлик ходими дея таништиган шахс бўйича маълумотлар масъул бошқарма ва органларга топширилган.

" - Вазирлик номидан фойдаланиб, бундай хатти-ҳаракатни амалга оширган шахс аниқланади ва унга қонуний чора кўрилади", - дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар