Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Абдуваҳоб Нурматов узоқ йиллар турли лавозимларда олиб борган фаолияти давомида матбуот, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат, санъат, маданий меросни муҳофаза қилиш соҳаларида самарали меҳнат қилган.
Устоз журналист маърифатпарвар инсон сифатида ҳамкасблари, шогирдлари, кенг жамоатчилик қалбидан жой олган. Айниқса, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси сифатида вилоятда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшган.