Янгиҳаёт тумани “Ёрқинҳаёт” маҳалласида (Спутник - 16 даха) табиий газ босими сезиларли даражада тушиб кетганлиги сабабли “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Ер ости газ қувурлари хизмати” томонидан таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, шу сабабли, 2021 - йил 10 - ноябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ушбу манзилдаги 26 та кўп қаватли уйлардаги 1994 та хонадонда ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.






