Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига старт берилган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш бўйича бир қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.
Шу муносабат билан, бугун 9-ноябр куни Президент таълим муассасалари агентлиги жамоаси “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи майдонини кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшиш мақсадида мазкур муассасада истиқомат қилувчилар билан биргаликда кўчат экиш ишларини ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида муассаса майдонига манзарали фотиния, оддий дарахтга нисбатан 4 баробар кўп кислород ишлаб чиқарувчи павлония, маҳаллий ва қрим қарағайи каби дарахт ва бута кўчатлари экилди.






