АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда "техпаспорт" ўрнига икки варақ қоғоз берилаётганлигининг сабаблари ошкор қилинди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ярим йилдан буён "техпаспорт" ўрнига икки варақ қ...

'Самарқандда "техпаспорт" ўрнига икки варақ қоғоз берилаётганлигининг сабаблари ошкор қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ярим йилдан буён "техпаспорт" ўрнига икки варақ қоғоз берилаётгани танқид қилинган хабарлар тарқалди.

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг расмий изоҳига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пластик кўринишдаги гувоҳномалар 2017 йил 1 октябрдан жорий этилган.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалардан шу даврдан (2017 йил 1 октябрдан) 2021 йил март ойи қадар бир ойда республика бўйича сарфланиши 80 минг тагача бўлиб, ҳозирги кунда фуқароларнинг автомототранспорт воситасини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш бўйича мурожаатлар сони ортган. 

Шу боис, бир ойда гувоҳномаларни берилиши 140 мингтагача ортган. Бу эса ўз навбатида заҳирада сақланаётган гувоҳномаларни сарфланишига олиб келган ва   гувоҳномаларни ўз вақтида етказиб берилишида камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли автомототранспорт воситаси эгаларига вақтинчалик талонлар тарқатилган.

Мазкур камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан гувоҳномалар учун буюртмалар сони кўпайтирилиб, ҳозирда олиб келинган гувоҳномаларни ҳудудларга тарқатилиш жараёни амалга оширилмоқда экан.

Бошқарма томонидан юқоридаги ҳолат бўйича автомототранспорт воситалари эгаларидан етказилган ноқулайликлар учун узр сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар